Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат соҳасидаги қўшма лойиҳалар миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширмоқда
18:19 / 2025-08-18

Ҳозирги кунда саноат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологияларни жалб этишга йўналтирилган. Бу жараёнда йирик хорижий компаниялар билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Хорижий сармоя ва тажрибанинг жалб этилиши маҳаллий корхоналар имкониятларини кенгайтиряпти. Шу билан бирга, қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилиб, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги оширилмоқда.

“Тоғ-кон саноатида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш илмий-амалий маркази” ДМ ҳамда Хитойнинг йирик саноат ускуналари ишлаб чиқарувчи “Sany Heavy Industry” компанияси делегацияси ўртасида ўтказилган учрашув ҳам бу борадаги истиқболларга бағишланди.

Учрашувда махсус техника ва унинг ускуналарини маҳаллийлаштириш имкониятлари, қўшма корхоналар ташкил этиш, шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорлик доирасида амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, бу каби ташаббуслар маҳаллий ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, юқори технологияларни жорий этиш ҳамда ички бозорни замонавий техника билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, маҳаллийлаштириш жараёнлари мамлакат иқтисодиётида импорт ўрнини босиш сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва саноат соҳасида янги имкониятлар яратади.

Учрашув якунида икки томон ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар нафақат саноат соҳаси, балки мамлакатнинг умумий иқтисодий тараққиётига ҳам салмоқли ҳисса қўшиши мумкинлигига ишонч билдирди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА