Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат соҳасида экологик вазият яхшиланади
17:20 / 2023-07-21

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Айрим саноат соҳаларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ва муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Мазкур қарорга кўра, соҳалар ва тармоқларда экологик вазият яхшиланиб, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсири камайтирилиб, муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга кенг йўл очилади. Яъни:

“яшил” технологиялардан фойдаланиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш имконини берувчи технологияларни ва хавфсиз кимёвий моддаларни қўллашга ўтиш бўйича қурилиш материалларини ишлаб чиқариш (“Оҳангаронцемент” АЖ ҳамда “Knauf Gips Farg'ona” МЧЖ мисолида);

металлургия саноати (“Олмалик КМК” АЖ мисолида); кимё саноати (“Maxam-Chirchiq” АЖ мисолида); 

тўқимачилик саноати (“Zelal Tekstil” МЧЖ ХК мисолида) атроф-муҳит объектларини (атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ – ер қаъри ва биохилма-хиллик) антропоген таъсир ва бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Шунингдек, экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллар, маҳсулотлар, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектлардан устувор равишда фойдаланиш; 

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш; 

“яшил” иқтисодиёт ва “яшил” ўсиш тамойилларини жорий этиш; 

айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда ҳосил бўладиган чиқиндиларни “ноль” чиқинди тамойили асосида тўлиқ қайта ишлашга йўналтириш; 

корхона ва унга туташ ҳудудларда тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда иқлимга мос “яшил белбоғ”ларни барпо этиш; 

сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда, ёғингарчилик даврида бино ва иншоотларнинг том қисмларида ҳосил бўладиган сувдан кейинчалик суғориш ва ободонлаштириш мақсадлари учун фойдаланиш; 

қайта тикланувчи энергияни жорий этиш ва ўзига тегишли бўлган хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш; 

иш жараёнида ҳужжатлар алмашинуви қоғоз шаклидан тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

2023 йил 1 октябрдан бошлаб республикадаги атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турларини амалга ошираётган субъектлар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан экологик аудит ўтказиш ишлари  ташкил этилади, “йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан доимий таъсирчан мониторинг ўрнатилади.

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тегишли ташкилотлар томонидан 2023 йил 1 декабрга қадар атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи металлургия, кимё саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳамда пахта тозалаш корхоналарида юқори самарадор чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади.

ЎзА