Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,7 фоизга ўсди
15:53 / 2020-12-27

Андижон вилояти статистика бошқармаси томонидан берилган дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида вилоятдаги корхоналар томонидан 32 триллион 154,8 миллиард сўмлик санаот маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг ана шу даври билан таққослаганда 1,7 фоизга ўсган.

Ана шу давр мобайнида Андижон вилоятида жами 3 триллион 872,3 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш сурати 2019 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 4,8 фоизга ортган.  Жами хизматлар ҳажми 10 триллион  238,2 миллиард сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,8 фоизга ўсган.  

2020 йилнинг январь–ноябрь ойлари якуни билан вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2 миллиард 472,7 минг АҚШ долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 фоизга ўсди. Шунингдек, экспорт ҳажми 531,2 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, ўсиш сурати 104,3 фоизни, импорт ҳажми эса 1 миллиард 941,2 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,8 фоизни ташкил этди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА