Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат маҳсулоти ва мева-сабзавот экспортида таннархнинг ўсишига олиб келаётган сабаблар айтилди
13:27 / 2024-03-26

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда Наманган вилояти саноат маҳсулоти ва мева-сабзавоти асосан Тошкент ва Андижон орқали экспорт бўлаётгани таннархнинг ўсишига олиб келаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминалини ишга тушириш, Наманганнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш, Нанай қишлоғи ҳудудидаги собиқ “Карвон” божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топширилди.  

Қирғиз томони билан келишилган ҳолда “Учқўрғон” божхона постини ишга туширишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Чегара пости яқинида Хитойлик ҳамкорлар билан “Учқўрғон – Кенсай” логистика марказини барпо этиш режалаштирилган.  

ЎзА