Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади
10:15 / 2026-01-20

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Саноат лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини изчил давом эттириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, Республика ҳудудида саноатни ривожлантириш, саноат лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом эттирилади, ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилади ва қўшимча захиралар яратилади ҳамда Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида саноат тармоқларида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳага замонавий технологияларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, саноат ипотекаси тизими орқали молиялаштириш учун Саноатни ривожлантириш жамғармасининг 185 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча маблағлари шакллантирилади. 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан очилган кредит линияларини мақбуллаштириш орқали 185 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ саноат лойиҳаларини молиялаштириш учун 2026 йилда Саноатни ривожлантириш жамғармасига қайта тақсимлашга рухсат берилади. 

Мазкур молиявий ресурслар доирасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 декабрдаги "Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги ПҚ-397-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.

ЎзА