Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Саноат кооперацияси. Янги имкониятлар” бўйича Ўзбекистон – Хитой форуми ўтказилади
11:21 / 2022-03-18

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хитой Халқ Республикаси Раиси ўртасидаги учрашув якуни билан эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва келгусидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбат чоғида икки Давлат раҳбарлари бошчилигида мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар барча устувор йўналишларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. 

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, транспорт-логистика, банк ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ривожланаётганлиги алоҳида таъкидланди. 

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил февраль ойида Хитойга ташрифи чоғида имзоланган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастурини амалга ошириш бўйича кейинги чораларни белгилаб олдилар. 

Хитой томони Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида 25 март куни “Саноат кооперацияси. Янги имкониятлар” бўйича Ўзбекистон – Хитой форумини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти шафелигида Ўзбекистонда жорий йилда бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. 

Музокаралар якунида учрашув иштирокчилари икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш бўйича алоқаларни янада фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар. 


ЎзА