Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат газ ҳисоблагичларини қиёслаш лабораторияси модернизация қилинди
10:30 / 2020-12-03

Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ)да Саноат газ ҳисоблагич ва сарф ўлчагичларни қиёслаш лабораторияси фаолият юритмоқда.

Лаборатория 4 та намунавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, 2 нафар малакали метрологлар фаолият олиб боришмоқда. Мазкур лабораторияда саноат газ ҳисоблагич ва газ ўлчаш комплексларнинг метрологик тавсифларини белгиланган меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида бирламчи, эксперт ва даврий қиёслаш ишлари амалга оширилади.

Модернизация бўйича олиб борилган ишлар натижасида лабораториянинг техник қуввати (ўлчаш кўлами) 1600 m3/h дан 2500 m3/h гача етказилди ва саноатнинг турли соҳаларида фойдаланишдаги диаметри DN=50 mm, DN=80 mm, DN=100 mm, DN=150 mm, DN=200 mm, DN=300 mm бўлган, жумладан «КИ СТГ», “Ultramag”, “Turbo Flow”, “TRZ”, «Гобой» турдаги саноат газ ҳисоблагич ва сарф ўлчагичларини (комплекслар) бирламчи ва даврий қиёслашдан ўтказиш имконияти кенгайтирилди. Бунда жараёнлар автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиб, ускунанинг хатолиги ±0,5% ни ташкил этади.

Шу кунга қадар жами 7 826 дона саноат газ ҳисоблагичлари метрологик қиёслашдан ўтказилиб, қиёслаш натижаларига кўра 1935 дона (24 %) яроқсиз эканлиги аниқланди ва шу бўйича хулосалар берилди.

Ҳисоблагичларнинг тўғри ва аниқ ишлаши муҳим саналиб, бевосита давлат ва нодавлат идораларнинг молиявий ҳисоб – китобига ўз таъсирини ўтказадиган омил ҳисобланади. Яроқсиз деб топилган ҳисоблагичларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг кафолатига асосан қайта таъмирланиб, метрологик тавсифлари ўзгармаган ҳолда фойдаланишга топширилади.

Азамат Тўраев,

Ўзбекистон миллий метрология

институти Матбуот хизмати бошлиғи