Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санкт-Петербургда об-ҳаво хавфининг “сариқ” даражаси эълон қилинди
17:43 / 2026-01-22

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида кутилмаган совуқ об-ҳаво сабабли маҳаллий ҳокимият томонидан “сариқ” даражали хавф эълон қилинди. “РИА Новости” нашри ёзишича, ҳудудда ҳаво ҳарорати минус 20 даражагача тушиши мумкин.

Мамлакат Гидрометеорология маркази (Росгидрометцентр) маълумотларига кўра, 23 январь куни соат 00:00 дан 10:00 гача шаҳар ҳудудида ҳаво ҳарорати жуда паст бўлади

Шаҳар ҳокимияти аҳолини кўчада ҳаракатланишда эҳтиёткорликка чақириб, ёшлар ва кекса авлод учун қўшимча эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда. Шунингдек, транспортда ҳаракатланишда ҳам эътиборли бўлиш кераклиги таъкидланмоқда.               

Ф.Яхшибоева, ЎзА