French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш учун асос бўладиган ҳолатлар рўйхатига ўзгартириш киритилади
16:29 / 2019-11-05

Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра қуйидагилар санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:


Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ва “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра қуйидагилар санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш вақтида озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати 80 фоиздан кам бўлганида (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатига нисбатан фоизда);

халқаро аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун таҳлил баёнлари бўлмаса;

юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар билан зарарланганлиги аниқланганда;

радиоактив кўрсаткичларнинг меъёрлардан юқорилиги аниқланганда;

маҳсулот таркибида гени модификацияланган организмлар белгиланган меъёрлар даражасидан юқори бўлганда;

паразитлар ёки уларнинг тухумлари аниқланганда;

лаборатория синовларининг салбий натижалари;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда.

Санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ёки туман (шаҳар) марказлари томонидан унинг аниқ сабаблари ва қонунчиликда белгиланган нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилинади.