Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати учун 16 та автомобиль топширилди
15:33 / 2020-12-10

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда юртимиздаги иммунизация тизимини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширмоқда.

Жумладан, бугун ушбу йўналишдаги қўшма дастур доирасида БМТнинг Болалар фонди вазирликнинг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига иммунизация жараёнига ихтисослашган 16 та замонавий транспорт воситасини топширди.

Aвтотранспорт воситалари Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг вилоят бўлимлари учун мўлжалланган бўлиб, улардан бутун мамлакат бўйлаб болаларнинг вақтида эмланганлигининг мониторингини олиб бориш сифатини янада яхшилаш учун фойдаланилади.

— Иммунизация болалар орасида касалликларни олдини олишда асосий омиллардан биридир. Айни пайтда мамлакатимиз миллий эмлаш календаридан 13 та вакцина ўрин эгаллаган бўлиб, аҳолини эмлаш билан қамраб олиш 99 фоизни ташкил этмоқда. ЮНИCЕФ билан ушбу йўналишдаги ҳамкорлигимиз эса мамлакатимиздаги барча болаларнинг саломатлиги учун катта аҳамиятга эга, — деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботиржон Қурбонов.

Маросимда транспорт воситалари ЮНИCЕФ ва Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал алянс томонидан кўрсатилган кўмак ёрдамида Ўзбекистоннинг миллий эмлаш дастурини янада такомиллаштириш мақсадида сотиб олингани таъкидланди. Шунингдек, ЮНИCЕФ Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказий, вилоят ва туман даражаларида вакцина омборларини қуриш ҳамда совуқхоналар, музлатгичлар ва совутгичларни сотиб олиш, уларни ўрнатиш ҳамда вакциналарни ташиш учун транспорт воситаларини сотиб олиш орқали миллий эмлаш дастурини кучайтиришга кўмаклашмоқда.

Бундан ташқари, вакциналар логистикасини бошқариш учун ахборот тизими ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиҳа миллий эмлаш тизимини сезиларли даражада яхшилаши кутилмоқда.

— Ишонаманки, ушбу транспорт воситалари, совуқлик занжирини таъминлаш учун тақдим этилган бошқа қурилмалар билан бир қаторда, бутун мамлакат бўйлаб болалар соғлиғини яхшилашга катта ҳисса қўшади, — деди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Жефри Ижумба. — Болалар учун вакциналарни ўз вақтида тақсимлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугун тақдим этилган ёрдам ҳамда вилоятларга етказиладиган автомобиллар мамлакатнинг барча ҳудудларига сифатли вакциналарни етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими