English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
14:08 / 2025-12-25

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағларини шакллантириш; 

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш; 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш; 

Жамғарма фаолиятини бошқариш; 

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат тартиби белгилаб берилган. 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди. 

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.

ЎзА