Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
Санэпидқўмнинг асосий вазифалари ва функциялари;
Санэпидқўм ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкил этиш;
Санэпидқўм фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари;
Санэпидқўмни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
Санэпидқўмнинг ҳисобдорлиги ўз аксини топган.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини белгилайди.
Санэпидқўм аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарлик фаолиятини коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Маълумот учун:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланган эди.
ЎзА