Хўжайли тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан санитария-эпидемиология соҳасида потенциал хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, ҳудуддаги юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
—Жорий йилнинг ўтган ойлари мобайнида амалга оширилган бир қатор профилактик ишлар натижасида аҳоли орасида ўта хавфли карантин касалликлари аниқланмади, — дейди туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Мурат Утениязов. — Рақамлаштириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида муассасамизда бир қатор ишлар олиб борилди. Улардан тиббиёт бирлашмасидан 058 (тезкор хабарнома) қабул қилиш, ушбу хабарнома асосида эпид тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида yekem.ssv.uz электрон дастури, вакциналарнинг кирим-чиқим ҳужжатларини электронлаштириш учун vac.saneid.uz дастури, вакцина билан эмлашларни рўйхатга олиш мақсадида demo.emlash.uz дастури, лаборатория таҳлилларини рўйхатга олиш учун xojeli.kar-ses.uz дастури ишга туширилди. Ушбу дастурлар ишга туширилиши ортидан бўлим ишлари бир қадар осонлашди.
Бошқариладиган юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида даволаш ишларини ўтказиш учун 14 та даволаш профилактика муассасасида (туман тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли поликлиника, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ шифокорлик пунктлари) даволаш бўлимлари ташкил этилган. Уларга вакциналар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан етказиб берилади.
2025 йилнинг 9 ойи давомида профилактик эмлаш ишларини ўтказишда иштирок этадиган 28 нафар вакцинатор ва дублёрлар «Хавфсиз иммунизация" бўйича ўқитилиб, эмлаш ишларида иштирок этиш учун сертификатлар берилди. Юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳудудида 16 ёшгача бўлган болаларни 13 турдаги касалликка қарши вакцина билан даволаш ишлари олиб борилди.
Бактериология лабораторияси зарур замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, таҳлил топширган ходимлар ва фуқароларни рўйхатга олиш, натижаларини бериш онлайн тартибда амалга оширилмоқда. Бунда бактериология лабораториясига таҳлил топширган ходимлар ва фуқароларнинг натижалари смс орқали қўл телефонига юборилиши йўлга қўйилди.
Юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш ва уларни эрта босқичларида аниқлаш мақсадида лабораториямизда 13 минг 837 та таҳлил текширилди. Натижалари бўйича зарур профилактик ишлар ўтказилди.
Паразитология бўлими ва лабораторияси томонидан режа асосида 13 та мактаб, 23 та болалар боғчаси, 1-4 синф мактаб ўқувчиларидан 1 минг 656 нафари текширилди. Касаллик аниқланган болаларга ва мулоқотда бўлганларга дегельминтизация ишлари олиб борилди.
Бактериология лабораторияси зарур замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, таҳлил топширган ходимлар ва фуқароларни рўйхатга олиш, натижаларини бериш онлайн тартибда амалга оширилмоқда. Бунда бактериология лабораториясига таҳлил топширган ходимлар ва фуқароларнинг натижалари смс орқали қўл телефонига юборилиши йўлга қўйилди.
Юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш ва уларни эрта босқичларида аниқлаш мақсадида лабораториямизда 13 минг 837 та таҳлил текширилди. Натижалари бўйича зарур профилактик ишлар ўтказилди.
Паразитология бўлими ва лабораторияси томонидан режа асосида 13 та мактаб, 23 та болалар боғчаси, 1-4 синф мактаб ўқувчиларидан 1 минг 656 нафари текширилди. Касаллик аниқланган болаларга ва мулоқотда бўлганларга дегельминтизация ишлари олиб борилди.
[gallery-25649]
Жорий йилда 91 та объектда, шундан 75 та бюджет муассасасида текширув ўтказилди. Текширишлар давомида мансабдор, масъул шахсларга ва деҳқон бозоридаги фуқароларга нисбатан жами 358 миллион 605 минг сўм жарима чораси қўлланилди. Шунингдек, даволаш профилактика муассасаларида 32 та текширув ўтказилиб, амалдаги санитария-гигиена қоидалари ва нормаларини бузган 31 нафар мансабдор ва масъул тиббиёт ходимига нисбатан 70 миллион 670 минг сўм жарима чораси қўлланилди. Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилотлари билан умумтаълим мактабларида 58 та текширув ўтказилиб, амалдаги санитария-гигиена қоидалари ва нормаларини бузган 49 нафар мансабдор ва масъул шахсларга нисбатан 246 миллион 500 минг сўм маъмурий жарима чораси қўлланилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 август кунги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича 1-4 синф ўқувчиларига берилаётган озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назорат ишлари олиб борилди.
Деҳқон бозори ҳудудида белгиланмаган жойларда сифати кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган, органолептик кўрсаткичлари бўйича шубҳали деб топилган 1 минг 595 кг озиқ-овқат маҳсулоти савдодан олинди.
Туманнинг одамлар гавжум жойларида “Овқатдан заҳарланиш ҳодисалари”, “Ботулизм" касалликлари”, “Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш” мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди. “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича 28 та фуқаролар йиғинига 48 нафар ходим бириктирилиб, шундан 22 та фуқаролар йиғинида 18 минг 741 хонадон ўрганилди. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли жойларга маълумот берилди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА