English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санитар ташкилотлар фаолияти қўллаб-қувватланади
16:14 / 2022-12-26

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

— Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли саломатлигини таъминлаш, аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш, ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари билан қамраб олиш кўламини кенгайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. — деди фракция раҳбари Х.Ғаффоров. — Бироқ қурилиш, ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши ва урбанизация кўламининг кенгайиши маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга кўпайиб боришига олиб келмоқда. Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун тўлов интизоми паст даражада. Бу эса асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш бўлган корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида қўшимча чоралар кўришни тақозо этмоқда.  

Йиғилишда қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи айрим солиқ тўловчиларга 2026 йил 1 январга қадар ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғини ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаши белгиланмоқда. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш мобайнида масъул қўмита томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди, сиёсий партиялар фракцияларининг фикрлари, қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзоларининг таклифлари асосида маромига етказилди.  

 

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА