Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сангардак чеварларида мингдан ортиқ хотин-қиз ишли бўлади
17:49 / 2019-09-19

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги тоғли Сангардак қишлоғида “Сангардак чеварлари” тикув-трикотаж мажмуаси фойдаланишга топширилди.


Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги тоғли Сангардак қишлоғида “Сангардак чеварлари” тикув-трикотаж мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ижодкор-зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизнинг олис, чекка қишлоқлари инфратузилмасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзини янада оширишга, қишлоқ одамлари, хусусан хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бу жараёнда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бешинчи банди доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

photo5195078453265804181.jpg

photo5195078453265804182.jpg

Туман марказидан қарийб олтмиш километр олисда жойлашган Сангардак қишлоғи ва унинг атрофидаги ўндан ортиқ аҳоли пункти хотин-қизлари бандлигини таъминлаш мақсадида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан бунёд этилган “Сангардак чеварлари” тикув-трикотаж мажмуаси нафақат ишли бўлган хотин-қизлар балки, кекса авлод вакилларига ҳам бир олам қувонч улашгани бунга яққол далилдир.

–Тоғли қишлоғимизда иш йўқлигидан гулдек умримиз уйда ўтди,–дейди сангардаклик кекса онахон Б.Тиллаева.– Зерикканимиздан боғдаги мевали дарахтлар парваришига кўмаклашиб юрдик. Бундай замонавий корхоналар қурилиши биз учун орзу эди. Мажмуани қисқа вақтда қурилиб, фойдаланишга топширилгани қишлоғимизга ўзгача кўрк улашган бўлса, бу ерда хотин-қизларимизнинг доимий бандлиги таъминланганидан янада қувонмоқдамиз. Икки келиним, қизим ва неварам мана шундай кўркам ва замонавий корхонада иш бошлади. Бугун уларни янги иш жойи билан муборакбод этиш учун келиб, цехларни томоша қилдим. Бундай жойда ишлаш биз кекса авлод вакилларининг тушимизга ҳам кирмаган. Хориж дастгоҳлари билан жиҳозланган корхонада барча ишлар замонавий усулда бошқарилар экан. Буларни кўриб, бир умрлик орзу-умидларимиз фарзандларимиз ҳаётида рўёбга чиқаётганидан беихтиёр суюниб кетдим. Қишлоқ хотин-қизларига бундай ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиз раҳбарининг умрлари узоқ бўлсин.

photo5195078453265804186.jpg

photo5195078453265804188.jpg

Енгил конструкцияли мажмуа чет элнинг замонавий тикув-трикотаж дастгоҳлари билан жиҳозланган. Кенг ёруғ цехлар, ошхона, тиббиёт, ювиниш ва бошқа зарур хоналар барпо этилган. Бу ерда мингдан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган. Унинг дастлабки босқичида уч юз нафар хотин-қиз бир сменада тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаради. Буюртмалар ошиб бориши билан қўшимча тикувчилар қабул қилиниб, икки сменада ишлай бошлайди. Мажмуада Сангардак қишлоғи атрофидаги аҳоли пунктларидан келган ёш қизлар ҳам ўзгача фахр-ифтихор билан замонавий дастгоҳларни бошқармоқда.

– Қўшни Гавҳарбулоқ қишлоғиданман, – дейди тикувчи М.Ҳасанова. – Ўтган йили коллежни тугатиб, компьютер соҳаси бўйича мутахассисликка эга бўлган эдим. Лекин, туман марказидан узоқдаги тоғли қишлоғимизда бу соҳа бўйича иш йўқлигидан уйда эдим. Қўшни қишлоқда шундай янги корхона қурилганини эшитиб келдим. Қабул қилишди. Усталардан компьютерлашган тикув машинасини бошқаришни тез ўрганиб олдим. Энди уни бемалол ўзим ишлатиб, исталган кийим-кечакни тика оламан. Мана, ҳозир ишчилар учун коржомалар тикаяпман. 

Замонавий мажмуанинг тантанали очилиш маросимида ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайберганов иштирок этди.