Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санду мамлакат осмонидан ракеталар учиб ўтгач Россиядан Молдова чегараларини ҳурмат қилишни талаб қилди
13:27 / 2022-10-12

Учта ракета Қора денгиздан старт олиб, Молдованинг Преднестров ҳудуди ҳамда Флорешта ва Сорока туманлари устидан учиб ўтган. Шу сабабли Молдова президенти Майя Санду Москвадан республика чегараларини ҳурмат қилишни талаб қилди.

"Россия томонидан Украинага қараб  учирилган 84 та ракетадан бир нечтаси рухсатсиз Молдова Республикаси ҳаво кенгиклари орқали учиб ўтди. Бу Россия қуролли кучлари томонидан ҳаво кенгликларимиз ва Молдова Республикасининг бетарафлигини қўпол равишда бузишдир. Чегараларимиз ҳурмат қилинишини талаб қиламиз", - деди Санду брифинг чоғида. 

Республика мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 10 октябрь куни учта ракетанинг учиб ўтганини Молдова, Руминия ва Украина радиолокация станциялари қайд этган. Хабарда таъкидланишича, улар Қора денгиздан учирилган ва Молдова ҳудудини кесиб ўтган.  

Хабарда шуниндек, ушбу воқеани тушунтириб бериши учун Россия Федерациясининг элчиси Олег Васнецов Молдова ташқи ишлар ва Европага интеграциялашув вазирлигига чақирилгани айтилмоқда.