Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санду Бельгия ва Ирландиядан Молдовани қўллаб-қувватлашни сўради
13:40 / 2023-12-05

Молдова Президенти Майя Санду Бельгия Қироллиги Бош вазири Александр де Кроо ва Ирландия Бош вазири Лео Варадкар билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда мамлакат ахборот агентлиги – “Moldpres” хабар берди.

Муҳокаманинг асосий мавзуси Республиканинг Европа Иттифоқига қўшилиши жараёни бўлди, деб хабар берган нашр.

Давлат раҳбари Молдованинг мамлакатни модернизация қилиш ва Европа йўлидан бориш бўйича зарур ислоҳот олиб бориш йўлидаги изчил саъй-ҳаракати ҳақида гапирди. Европа комиссияси тавсияларини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришилгани, бу комиссиянинг 8 декабрдаги ҳисоботида ҳам акс этишини қайд этди.

Суҳбат чоғида Санду Бельгия ва Ирландия раҳбарларини Молдова Республикаси билан музокарани имкон қадар тезроқ бошлаш қарорини қўллаб-қувватлашга чақирди. Ушбу масала Европа Кенгашининг 14-15 декабрдаги йиғилишида муҳокама қилинади.

Мазкур тадбирдан олдин Президент Майя Санду, Бош вазир Дорин Речан ва Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Нику Попеску ЕИга аъзо барча давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари билан Молдованинг Евроиттифоққа қўшилиши бўйича музокара бошлаш муҳимлигини таъкидлаш мақсадида музокаралар ўтказишни режалаштирган.