English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъатсевар ёшлар Самарқандда жам бўлди
07:52 / 2025-06-18

Самарқанд шаҳрида 17-19 июнь кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Турон” мактаб театри ҳамда “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг мамлакат босқичи ўтказилади.

Юртимизнинг барча ҳудудларидан мазкур танловлар иштирокчилари Самарқандга етиб келди ва улар ташкилотчилар ҳамда мезбонлар томонидан муносиб кутиб олинди.  

Регистон майдонида танловларнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари ўқувчи-ёшларга муваффақият тилаб, ёзги таътилни мароқли ўтказишларида бу каби маданий тадбирлар, спорт мусобақаларининг муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

Шундан сўнг майдонда маданий дастур ва 3D шоуси намойиш этилди.

Танлов жараёнлари 18-19 июнь кунлари вилоят мусиқали драма театри ҳамда “Нурафшон” санъат саройида бўлиб ўтади. Иштирокчилар учун танловдан ташқари дастурларда Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳатлар уюштирилади.  

Танловлар ғолибларини тақдирлаш маросимини Самарқанд халқаро туристик маркази “Боқий шаҳар” мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари