Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъатсевар ёшлар маскани
17:32 / 2020-02-24

Наманган вилоят ихтисослаштирилган санъат мактабида 250 нафар ёш истеъдод соҳиби санъат сирларини ўрганмоқда.


Наманган вилоят ихтисослаштирилган санъат мактабида 250 нафар ёш истеъдод соҳиби санъат сирларини ўрганмоқда.

Бу ерда улар дизайн, дастгоҳли ранг тасвир, маҳобатли ранг тасвир, кулолчилик, ҳайкалтарошлик, каштачилик йўналиши бўйича сабоқ олади.

–Мактабимизга ўқувчиларни назарий ва ижодий имтиҳон асосида бешинчи синфдан қабул қиламиз, — дейди касбий таълим бўйича директор ўринбосари Бекзод Зокиров. – Ижодий салоҳиятини ошираётган ёшлар турли нуфузли танлов ва кўргазмаларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Хусусан, 2019 йилда Японияда ўтказилган “Болалар халқаро кўргазмаси”да ўнга яқин ўқувчимиз 1- ва 2-ўринларни эгаллаб қайтди.