Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъаткорлар ҳарбийлар ҳузурида
11:19 / 2024-04-15

Сурхондарё вилоятида ижодий сафарда бўлган Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада симфоник оркестри санъаткорлари Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият марказида қизиқарли концерт дастурини намойиш этди.

Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш учун театр, цирк ва концерт-томоша ташкилотлари жамоалари юртимизнинг олис ва чекка ҳудудларида ҳам ўзларининг қизиқарли дастурларини тақдим этмоқда.  

Какайди гарнизонидаги ҳарбий қисмнинг муҳташам маданият марказида ташкил этилган концерт дастурида Ватанимиз посбонлари ва уларнинг оила аъзолари, муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди.  

– Суюкли санъаткорларимизнинг концерт дастурини оилавий томоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқардик, - дейди подполковник Бобур Қўшматов. - Санъаткорлар ижросидаги нафис куй-қўшиқлар фарзандларимизга ҳам бир олам қувонч бағишлади. Ҳарбий қисмларда ҳам бундай концерт-томошаларнинг ўтказилиши бизнинг маданий ҳордиқ чиқаришимизни таъминлаш баробарида ёшларда Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаб, уларни тинч-тотув ҳаётнинг қадрига етишга ундайди.    

Оркестр жамоаси дастуридан ўрин олган она Ватан, тинч, обод ҳаёт, фаровон турмуш ва севги-муҳаббат, жасорат, юртга садоқат мадҳ этилган куй-қўшиқлар томошабинларга ўзгача завқ улашди.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири