Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъатга ошно қалблар маскани
10:26 / 2025-09-05

Бухоро вилояти Олот туманидаги 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ёш авлодни санъатга ошно қилиш, уларнинг эстетик диди ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришда вилоятда намунали билим даргоҳларидан саналади.

Мазкур мактаб илк бор 1976 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Давлат дастури доирасида, мактаб янгидан қурилиб, 2013 йилда замонавий қиёфага эга бўлди.

Бино барча қулайликларга эга бўлиб, 150 нафар ўқувчига мўлжалланган, 24 та ўқув хонаси, 200 ўринли концерт залидан иборат. Мактаб барча зарур мусиқа асбоблари, тасвирий санъат жиҳозлари ҳамда ўқув-услубий воситалар билан таъминланди.

Бугунги кунда мактабда 29 нафар малакали ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 12 нафари олий маълумотли, 10 нафари тугалланмаган олий маълумотли, 7 нафари эса ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, мусиқа ва санъат йўналишларида ёш авлодга билим бериб келмоқда.

Мактабда 14 та йўналиш бўйича 210 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. 2025–2026 йил ўқув йилида эса мусиқа истеъдодига эга 61 нафар 1-синф ўқувчиси ўқишга қабул қилинди. Бу эса мактабга бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар туман, вилоят ҳамда Республика миқёсдаги кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. 2024–2025 ўқув йили давомида 34 нафар ўқувчи халқаро ва Республика даражасидаги танловларда қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритди.

Ўзбекистон халқ ҳофизи ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сойибжон Ниёзов ушбу мактабда таҳсил олган. Шунингдек, машҳур санъаткорлар Гулсара Ғойибова, Тоҳир Ғойибов, Маҳмуд Очилов, Хайрулло Бурангулов, Умиджон Юнусов, Дилшод Умрзоқов ҳам ўз санъат йўлини айнан ушбу мактабда бошлаган.

Олот туман 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби бу нафақат ўқувчиларга мусиқа ва тасвирий санъат асосларини ўргатувчи таълим маскани, балки уларнинг ижодий тафаккури, миллий қадриятларга бўлган ҳурматини шакллантирувчи маънавият ўчоғидир. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.