Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат ва гўзалликка ошуфта болалар
10:49 / 2023-12-02

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан анъанавий тарзда ташкил этилган “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёт фестивалининг Термиз шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Фестиваль иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ҳамда давом эттириш мақсадларига йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Термиз шаҳридаги 1-сонли мусиқа мактабида ўтган танловда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган  600 нафар бола 6 йўналишда салоҳияти ва маҳоратини намойиш қилди. Улар ичидан энг иқтидорли ва зукко ўғил-қизлар танловнинг кейинги босқичига йўлланма олдилар.

[gallery-14865]

ЎзА фотомухбири Жонибек Қўзимуродов олган суратлар.