Санъат соҳасидаги ҳамкорлик кучаяди
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори, профессор Аваз Мансуров ва Ҳарбий мусиқа академик лицейи директори Равшан Ниғматов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида санъат соҳасидаги амалий ҳамкорлик ишларини ривожлантириш борасидаги масалалар кўриб чиқилди. Бунда ҳар икки тузилма ҳамкорликда мусиқий лойиҳалар, устозлардан маҳорат дарслари, концертлар, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги танлов ва фестивалларни ўтказиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ҳамда Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Н.Усмонова, ЎзА