French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат — оёқларимга куч, қўлларимга қанот бағишлайди
14:42 / 2021-11-15

Ҳар бир инсон болаликдан ниманидир орзу қилади.

Бу орзу бора-бора масъулиятга, масъулият эса мақсадга айланади. Ана ўша мақсадга айланган орзугина инсонни ҳаракатга келтириши, меҳнатга ундаши муқаррар.

Қаҳрамонимиз Дилдора Кунузоқовани ҳаёт зарбаларига бардош бериб, ўз устида меҳнат қилишга ундаган орзуси бугун рўёбга чиқди. Бу орзунинг рўёби уни жуда кўп синовлардан ўтказди, ҳаёт сўқмоқларида гоҳида туртилди, йиқилди ва матонат билан ўз йўлини топиб олди.

Навоий вилоятида туғилган бу қиз 16 ёшида автоҳалокатга учраб, 28 маротаба жарроҳлик операциясини бошидан ўтказишга мажбур бўлди. Ўн йил давомида тўшакка михланган қизнинг санъат оёқларига куч бағишлади. Дилдора яна ўзида яшашга, орзуларини рўёбга чиқариш учун куч топа олди. Пойтахтга келиб ижодини катта майдонда давом эттирди.

Ўзбекистон ногиронлар жамияти ташаббуси билан ташкил этиладиган хайрия концертларида фаол иштирок эта бошлади. Бир неча йилдирки 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Дилдора Кунузоқова пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида яккахон концерт дастурини бериб келяпти.

Дилдора ижросида янграётган қўшиқлар аллақачон мухлислар қалбидан жой олди. Дилдора билан суҳбатлашиш мақсадида уни сўроқлаб Республика ногиронлар жамиятига борганимизда марказ бошқаруви раиси Камил Абдуллаев имконияти чекланган инсонлар орасидан Дилдора каби иқтидорлиларни танлаб, уларнинг санъатларини бутун дунёга машҳур қилиш галдаги вазифаси эканини таъкидлади.

Дилдора бугун ушбу марказда ногиронлар ҳуқуқи унитар корхонаси раиси лавозимида фаолият юритади. Атрофида уни қўллаб-қувватловчи, чин қалбдан ёрдам бергувчи дўстлари, яқинлари кўп. Айниқса, Дилдора ва унга ўхшаш тақдир эгалари давлатимиз томонидан имконияти чекланган инсонлар учун берилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор.

Айни кунларда Дилдора 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бериладиган концертга қизқин тайёргарлик кўрмоқда. Хаяжонли лавҳалар олдидан у билан суҳбатлашиб, таассуротларини сизга ҳам илиндик.

<iframe width="1350" height="488" src="https://www.youtube.com/embed/5nof02wWTio" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев (видео) ЎзА