Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат инсонни юксалтиради (+видео)
08:58 / 2026-02-02

“Рассом устахонаси”

1-қисм

“Рассом устахонаси” лойиҳасининг бу галги қаҳрамони Ўзбекистон миллий рассомчилиги олтин хазинасидан жой олган рассом Акмал Икромжонов.  

Табиатдаги ранглар уйғунлигини чуқур ҳис эта оладиган, образларнинг таъсирчан, ростмана миллий кўринишга олиб келган. Асарлари, одатда ўзбек тасвирий санъатида миллий руҳни замонавий бадиий ечимлар билан уйғунлаштирилиши билан аҳамиятли деб баҳоланади.  Мусаввирнинг ишларида пластик услуб ва рангтасвир техникаси усуллари ишонарли ва мажозийдир. Акмал Икромжоновнинг натюрмортида фалсафий ғоя ва дунёқарашни ифодалаш воситаси кучли тасвирланган. Унинг асарлари томошабинни нафақат эстетик завққа, балки фикрлашга, ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарашга ундайди. Улар ёш авлодни санъатга қизиқтиришда муҳим ўрин тутади.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jT-WkmBDcyg" title="“Rassom ustaxonasi” San’at insonni yuksaltiradi 1-qism " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Рассом 1988 йили “Орол – менинг дардим” асари орол фожиасини фақат бир ҳудуд муаммоси сифатида эмас, балки бутун инсоният учун огоҳлантирувчи сабоқ сифатида кўрсатади. “Орол – менинг дардим” деган номнинг ўзиёқ рассомнинг шахсий аламини, фуқаролик позициясини ва жамият олдидаги маъсулиятини англатади. Унинг асарлари “оддий расм” эмас, фикрга чорловчи бадиий асар сифатида қабул қилинади. Рассомнинг асарлари эстетик, маънавий ва маданий жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, ўзбек тасвирий санъатининг бойишига хизмат қилади.

Мунира Рамазонова, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА