Ўзбекистон давлат консерваториясида Миллий гвардия, Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамкорлигида «Санъат ғунчалари» XXIV республика танлови бўлиб ўтди.
Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ўртасида ташкил этилган мазкур танловнинг ҳудудий босқичларида 315 нафардан ортиқ ёш иштирок этди. Шундан 170 нафар ёш истеъдод эгалари республика босқичида иштирок этиб, уларнинг 69 нафари 1-2-3-ўринларни қўлга киритди.
Ёғоч дамли чолғулар йўналиши бўйича 11-13 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Ойбек Турсуналиев, Чайкина Александра, Сарвар Азизов, Фозилжон Ғафуров, Жафарбек Тоиров, Бекзод Норалиев, Фозилбек Юсуповга насиб этди. 14-15 ёшлилар ўртасида эса Муҳаммаджон Мўлдашев, Арзуманян Азнавур, Акмал Абсаматов ҳамда Аҳмад Абдукаримовга насиб қилди.
[gallery-11168]
Мис дамли чолғулар йўналишида 11-13 ёшлар ўртасида 1-ўринга Шоҳжаҳон Абдураҳимов, Ҳислат Турғунов, Мейрамбек Аристанов, Озодбек Абдуғаниев сазовор бўлди. 14-15 ёшлилар ўртасида Сардор Аҳмедов, Алишер Нарзуллаев, Салоҳиддин Хушвақтов, Элбек Носирбеков муносиб деб топилди.
Шунингдек, зарбли чолғулар йўналишида ҳам ғолиблар аниқланди. Жумладан, 11-13 ёшлилар ўртасида Суғдиёна Фозилова, зарбли чолғулар классика йўналишида Беҳрузбек Муродулбеков 1-ўринни қўлга киритди. Зарбли чолғулар эстрада йўналишида 14-15 ёшлилар ўртасида Муҳаммадюсуф Раҳимов, зарбли чолғулар классика йўналиши бўйича Акобир Мирзаев муваффақият қозонди.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева,
Носиржон Ҳайдаров (сурат),
ЎзА