Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санам Назарова жаҳон кубогида совриндор бўлди
10:47 / 2026-01-30

Мисрнинг Қоҳира шаҳрида кадетлар ва ўсмирлар ўртасида қиличбозликнинг шпагa йўналиши бўйича жаҳон кубоги ўтказилмоқда. Унда 20 дан ортиқ давлатдан 120 нафарга яқин қиличбозлар яккалик ва жамоавий баҳсларда иштирок этаётир.

Мазкур жаҳон кубогида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Санам Назарова кадетлар ўртасидаги яккалик баҳсларида мисрлик Лилли Фарагни, россиялик Валерия Льядовани ва мезбонларнинг яна бир вакили Фарида Ҳалилни таслим этиб бронза медалини қўлга киритди.  

Нуфузли мусобақада бугун, 30 январь куни ўсмирлар ўртасидаги баҳслар старт олади. Унда Ўзбекистон, Италия, Франция, Германия, БАА, Бельгия, Чили, Чехия, Испания каби етакчи мамлакатлардан келган 480 нафарга яқин спортчи иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Қизлар:

Асал Тошмуҳаммедова,  

Гўзал Тошмуҳаммедова,  

Озодахон Усмонжонова,  

Марварид Зувайдуллоева.

Ўғил болалар:

Саидбилол Алимов,  

Аброрбек Эрмаматов,

Коблан Камалов,  

Искандар Тўришев.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА