Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саммит доирасида олтита маданий тадбир ташкил этилади
16:07 / 2022-11-10

Ҳозиргина Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида фаолияти йўлга қўйилган матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида брифинг бўлиб ўтгани ҳақида ЎзА хабар берган эди.

Тадбирда хабар берилишича, эртанги саммит доирасида Маданият вазирлиги томонидан олтита маданий тадбир ташкил этилади. Бу тадбирларга жами 300 нафарга яқин маҳаллий ва 70 нафардан зиёд хорижий санъаткор жалб этилган.

Самарқандга етиб келган ижодий гуруҳлар учун барча шарт-шароит яратилган. Жумладан, 6 давлатдан 30 тўплам миллий либос олиб келинган. ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлардан фольклор жамоалари иштироки ҳам назарда тутилган.

Б.Худойбердиев, М.Қосимова, ЎзА.

Самарқанд шаҳри