Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУнинг Ургут филиали янги бинода иш бошлади
17:51 / 2023-09-04

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 13 январдаги “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига кўра, педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрлаш мақсадида ўтган ўқув йилида ташкил этилган Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали янги ўқув йилини замонавий бинода бошлади.

Шу муносабат билан филиалда ўтказилган тадбирда университет раҳбарияти, вилоят фаоллари ва Ургут тумани жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.  

[gallery-13447]

– Ургут тумани вилоятимизда Самарқанд шаҳридан кейин аҳолиси энг кўп ҳудудлардан бири ҳисобланади – деди Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, профессор Рустам Холмуродов. – Табиийки туманда педагогика ва бугунги замонавий касбларни эгаллаган мутахассисларга талаб юқори. Шу сабабли давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтган йил Ургутда университетимизнинг филиали ташкил этилди. Дастлабки ўқув йилидаёқ 12 таълим йўналиши бўйича 516 нафар талаба ўқишга қабул қилинди. Бу йил эса улар сафига яна 450 нафар йигит-қизлар қўшилди. Талабаларнинг қулай шароитда билим олишлари учун филиалга ажратилган бино бир йил давомида мукаммал таъмирланиб, жиҳозланди. Замонавий ўқув лабораториялар ташкил этилди, ахборот технологиялари жорий этилди. Айни пайтда талабалар учун 600 ўринли ётоқхона биноси қурилмоқда ва бу бино ҳам яқин орада фойдаланишга топширилади. Биз ишонамиз, талабаларимиз бу имкониятлардан фойдаланиб, ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассислари бўлиб етишади ва юртимиз тараққиётига ҳисса қўшади.  

Тадбир қатнашчилари филиал биносида яратилган қулайлик ва имкониятлар билан танишди. Талабалар билан суҳбатлашиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.  

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА.