Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУда “Ректор кубоги” спорт мусобақалари ўтказилмоқда
22:28 / 2025-04-15

Самарқанд давлат университетида анъанавий “Ректор кубоги” спорт мусобақалари бошланди. Мазкур беллашувлар футбол, волейбол, кураш каби оммабоп спорт турларини ўз ичига олган.

Тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, Самарқанд вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳусан Тўхтаевлар иштирок этди.

Мусобақалар бошланишидан аввал ташкил этилган бадиий чиқишлар томошабинларга байрамона кайфият бағишлади. Бадиий гимнастика, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи ва кураш спорт турлари бўйича чиқишлар иштирокчилар ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Спортчиларнинг жисмоний салоҳияти, ҳаракатларидаги уйғунлиги барчага кўтаринки руҳ улашди.

“Ректор кубоги” спорт мусобақалари давом этмоқда. Маълум қилинишича, ғолиб жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

ЎзА