Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ ва Япония университетлари ҳамкорлиги
19:42 / 2022-09-28

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Аҳатов Япониянинг Сукуба университетида “Ўзбекистон- Япония университетлари ректорларининг IV форуми”да иштирок этмоқда.

Нуфузли анжуман доирасида А.Аҳатов кун чиқар мамлакатнинг бир неча олий ўқув юрти раҳбарияти билан музокара олиб борди.

Жумладан, Бункио Гакуин университети профессори Омотено Насуки билан икки томонлама ҳамкорликда тарих ва агробиотехнология соҳасида бакалавриат ҳамда магистратура йўналишларида алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш масалалари келишилди.

Вакаяма университетидан ректор Ито Чихиро ва бошқа мутасадди вакиллар иштирокида сунъий тафаккур, физика, кимё соҳаларида ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, қўшма лабораторияларда илмий-тадқиқот материаллари тайёрлаш, магистратура ва докторантура босқичида алмашинув дастурлари ишлаб чиқиш бўйича шартнома тузилди.

София университети проректори Такаши Окада ва хорижий тиллар факультети мутасаддилари билан рус тили, тарих, археология, агробиология йўналишларида талабалар амлмашинувини йўлга қўйиш, лаборатория таҳлили натижалари ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви ҳамда докторантлар тайёрлаш масалалари келишилди. Бундан ташқари физика, оптика йўналишида қўшма лаборатория очишни назарда тутувчи шартнома имзоланди.

Сока университети ректори Сузуки Масаши билан учрашувда томонлар ўртасида имзоланган ҳужжатга асосан, география ва экология, тарих, археология, агробиология йўналишларида биргаликда кадрлар тайёрлаш, ўқитувчи ва талабалар алмашинувини ташкил этиш муҳокама қилинди.

Самарқанд давлат университетининг доимий ҳамкори Нагоя университети вице-президенти Сугияма Наоши билан учрашувда тарих, ҳуқуқшунослик ва физика бўйича докторантлар тайёрлашга келишиб олинди.

Ўзбекистон - Япония университетлари ректорлари форуми давом этяпти.

Беҳруз Шамсиддинов,

СамДУ ахборот хизмати ходими