French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ Озарбайжон давлат нефть саноат университети билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўймоқда
20:45 / 2023-05-10

Озарбайжон давлат нефть саноат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректор ўринбосари Улвия Аббосова бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.

Асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Эрасмус дастури доирасида Teaching mobility, Staff mobility лойиҳаларини биргаликда амалга оширишни муҳокама қилишдир.

Юқори мартабали меҳмонлар СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов учрашув ўтказиб, таълим соҳасига оид кўплаб гранд лойиҳалар устида иш олиб бориш, талабалар алмашинувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Мулоқот чоғида ахборот технологиялари, геология, кимё-технология, механика, иқтисод йўналишларида фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шунингдек, профессор-ўқитувчи ва талабалар ўртасида академик алмашинув масалалари кўриб чиқилди.

СамДУга геология ва механика соҳалари бўйича Озарбайжон давлат нефть саноат университети етакачи мутахассисларини жалб этиш борасида сўз юритилди. Устозларимизни Озарбайжон давлат нефть саноат университетининг Озарбайжон – Франция институти тажрибасини ўрганиш учун Бокуга қисқа муддатли “стажировка”га юбориш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралар давомида келажакда томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, халқаро QS, THE рейтингларида бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби истиқболли фикрлар илгари сурилди.

ЎзА