Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ магистрантлари Россия университетининг икки тарафлама дипломига эга бўлди
19:50 / 2021-07-13

Самарқанд давлат университетининг 16 нафар магистранти "Станкин" Москва давлат технология университетининг мехатроника ва робототехника ҳамда машинасозлик саноатини лойиҳалаштириш ва технологик қўллаб-қувватлаш йўналиши бўйича ҳамкорликдаги икки тарафлама дипломини олди.

Битирувчиларнинг интилувчанлиги ва шижоати иккита университет ўқув дастурини пухта ўзлаштиришга имкон берди. Эндиликда улар ўқишни докторантурада давом эттириши ёки меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши мумкин.

Ушбу талабалар 2019 йилда Самарқанд давлат университети ва Москва давлат технология университети ўртасида имзоланган шартномалар доирасида таълим олган илк битирувчилардир.

– Университетимиз бугунги кунда дунёнинг 160 дан ортиқ олий ўқув юрти билан ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу битирувчилар Москва давлат технология университети билан ҳамкорликда тайёрланган илк қалдирғочлардир, – дейди СамДУ халқаро таълим дастурлари факультети декани Тўлқин Ўрозов. – Улар эндиликда илмий, педагогик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш учун асосий номзодлар сифатида қаралмоқда.

Отабек Саъдуллаев,

СамДУ Ахборот хизмати ходими