Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ Корея саноат технологиялари институти билан ҳамкорлик қилади
20:00 / 2022-03-26

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Корея саноат технологиялари институти президенти Нак-Кю Ли бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

СамДУ ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов иштирок этган учрашувда икки томонлама мақсадли ҳамкорлик ўрнатиш, сўнгги технологиялар асосида таълим жараёнини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Қишлоқ хўжалиги технологиялари, машинасозлик, нодир металлар билан ишлаш соҳаларида кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Рустам Холмуродов университет ҳузурида янги ташкил этилган Муҳандислик физикаси институтига дунёнинг барча мамлакатларидан, хусусан, Кореядан ҳам салоҳиятли тадқиқотчиларни жалб қилиш, институтда замонавий интеграция жараёнини кучайтириш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди. Агротехнология, иқтисодиёт, замонавий ахборот технологиялари, муҳандислик физикаси йўналишларида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Тадбир якунида дўстона алоқалар рамзи сифатида ўзаро эсдалик совғалари алмашилди.

Отабек Саъдуллаев,
СамДУ ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов (сурат),ЎзА