Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ изланувчилари икки давлат дипломига эга бўлди
14:38 / 2022-09-25

Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари марказида психология, мехатроника ва робототехника, география, инсон ресурсларини бошқариш, дори саноати технологияси, тарих йўналишлари бўйича 1+1 қўшма таълим дастури асосида магистрлар таҳсил олмоқда. Яъни, изланувчилар бир йил СамДУда таълим олса, иккинчи йили Россиянинг нуфузли олийгоҳида ўқишни давом эттирмоқда. Айни тизим битирувчилари икки университет дипломига эга бўлади.

Олти нафар магистр Москва психонализ институтида психология ва фаолият тури йўналиши бўйича ўқишни якунлаб, 2 та магистрлик дипломини қўлга киритди.

— Болалиудан қизиқишим сабаб СамДУга психология йўналиши бўйича ўқишга кирдим, - дейди магистр Фарида Мамарасулова. - 2015 йил бакалавр босқичини тамомлаганман. Магистратурада ўқиш ниятида эдим, 2020 йил орзуим амалга ошди. Бир пайтлар магистратурада ўқиш насиб қилармикан, деган ўй билан юрардик. Мана, бугун магистр даражасига эришиб, икки дипломга эга бўлдим. Келажакда илмий ишни давом эттириш режам бор.


Беҳруз Шамсиддинов,
СамДУ ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов (сурат)