2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандуми имзолаган эди.
Келишувга кўра, СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти талабалари Болонья университетининг аниқ координатали ва барқарор қишлоқ хўжалиги ҳамда боғдорчилик илмлари йўналишларида магистратура босқичини давом эттиришлари режалаштирилган.
Ҳамкорлик шартномасига биноан Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг жорий йилги битирувчилари Диёр Мусурмонов, Сардор Ахатов ва Фахриддин Атавуллаевлар Болонья университетининг магистратура босқичида ўқишини давом эттиради.
Қайд этиш керак, Болонья университети дунёнинг TOP-100 талик олий таълим муассасалари рўйхатидан ўрин олган. СамДУнинг ушбу битирувчилари Болонья университетида ўқишини давом эттирадиган илк магистрантлар сифатида эътироф этилмоқда.
Б.Худойбердиев, ЎзА