Самбочимиз жаҳон рейтингида юқори ўринни эгаллади
Халқаро самбо федерацияси (FIAS) томонидан эълон қилинган рейтингдан маҳоратли спортчиларимизнинг 8 нафари жой олди.
Жорий йилги мусобақалар мундарижасига биноан ўтаётган йилнинг 10 ойи давомидаги халқаро мусобақаларда маҳорати ва истеъдодини кўрсатган терма жамоамиз аъзоси Асрор Ҳамидов +98 кг. вазн тоифасида жаҳон рейтинги етакчилигига эришди.
Шунингдек, бир қатор спортчиларимиз ўз вазн тоифасида юқори рейтинг кўрсаткичларини қайд этди.
Т.Рўзиев, ЎзА