Самбочимиз Россияда совриндор бўлди
Россия Федерациясининг Дзержинск шаҳрида самбо бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси совриндорликка эришди.
Анъанавий халқаро турнирда тажрибали самбочимиз Неъмат Ёқубов -98 килограмм вазнда бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақа сўнгида фаолияти давомида икки карра жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, уч карра Осиё чемпиони, 2017 йилги ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ғолиби Н.Ёқубов профессионал самбодаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди ва рамзий маънода ўз оёқ кийимини гиламда қолдириб кетди.
Халқаро турнирда ҳамюртимиз Ислом Одилов ҳакам сифатида иш олиб борди
Т.Рўзиев, ЎзА