Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самбочиларимизнинг Қирғизистондаги муваффақияти
09:11 / 2021-08-08

Чўпон ота шаҳрида якунланган халқаро турнирда юртимиз спортчилари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

6-7 август кунлари Қирғизистоннинг Чўпон ота шаҳрида самбо ва жанговар самбо бўйича 34-халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг12 нафар спортчисидан етти нафари муваффақиятли иштирок этди.

Халқаро олимпия қўмитаси томонидан самбо спорт тури тан олинганидан кейин илк бор ўтказилган мазкур нуфузли мусобақанинг самбо баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Ислом Ҳожибоев(58) ва Амрилло Мадиев(64) барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларга мушараф бўлишди. Шунингдек, Асқарбек Авганов(88) кумуш,аёллар баҳсида Айнура Ўрозалиева(50) бронза медалини қўлга киритди.

Жанговар самбо беллашувларининг 58 килограмм вазнида Лутфулла Сайдаматовнинг ғалабаси эвазига Чўлпон ота турнирида Ўзбекистон мадҳияси янграб, байроғимиз сарбаланд бўлди.Вакилларимиздан Сирожиддин Анорқулов(58) ва Санъатбек Усмонов(79) эса халқаро турнирнинг кумуш медалларига сазовор бўлди.

Тўлқин Рўзиев