Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самбочиларимиз жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади
09:52 / 2024-08-17

Қирғизистоннинг Чолпон-ота шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

14 та мамлакатнинг 217 нафар самбочиси иштирок этган нуфузли мусобақада ўзбекистонлик самбочилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритди. 

Маҳоратли самбочиларимиздан Шаҳзода Азатова жанговар самбо беллашувларининг-59 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга эгалик қилди. 

Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Жовид Додоев(-79) ва Мадинабону Салоҳиддинова(-72) кумуш, Мухлиса Турдиева(-72), Мунис Бахтиёров(-58), Соҳибжон Нугманов(-64), Ихтиёр Эшмуродов(-98), Шоҳрухбек Гапуров(-58), Зиёд Ҳакимбоев(+98), Фароғат Нурмаматова(-54) ва Индира Элмуратова(-80) бронза медалларига мушарраф бўлди. 

Жаҳон кубоги беллашувларини бошқариб боришда ҳамюртларимиз Ислом Адилов, Муродхон Тўраев, Рустам Адилов ва Улуғбек Раҳмонов ҳакам сифатида фаолият олиб боришди. 

Жаҳон кубоги сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўриндан жой олган бўлса, биринчи ўринни Россия, иккинчи ўринни эса Қозоғистон терма жамоаси банд этди. 

Т.Рўзиев, ЎзА