Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида муваффақиятли старт олди
08:38 / 2025-10-25

Бухоро шаҳрида самбо бўйича фахрийлар ўртасида старт олган жаҳон чемпионатида турли мамлакатлардан келган 400 нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунги беллашувларида 3 та ёш тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, мазкур баҳсларда вакилларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди.

Жумладан, 65 ёш ва ундан катталар ўртасида  Хубойберди Маматов кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Самандар Салоев бронза медаль билан тақдирланди. 60-64 ёш тоифасида Феруз Агзамов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.  

55-59 ёшлилар орасида  Шаҳобиддин Гулов ва  Раззоқберди Болтаев кумуш, Ҳамид Каримов, Фахриддин Баҳронов, Садриддин Каримов бронза медалга эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА