Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатини 14 та медал билан якунлади
Индонезиянинг Богор шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар самбо терма жамоалари ҳам иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, терма жамоамиз сафида Озодбек Отаев (ёшлар) олтин, Зафаржон Тоштемиров (ёшлар),Моҳинур Аралова (ёшлар), Давлат Козимов (ўсмирлар), Билолбек Абдугаппаров (ўсмирлар) ва Саидаҳмад Равшанов (ўсмирлар) кумуш медалини қўлга киритди.

Шунингдек, Асадбек Матёқубов (ёшлар), Рамажон Сапарова (ёшлар), Машҳура Ганиева (ёшлар), Санжар Облакулов (ёшлар), Асилбек Ўролов (ёшлар, жанговар самбо), Аббос Шермаҳматов (ёшлар, жанговар самбо), Олланазар Қодиров (ёшлар, жанговар самбо), Вазира Нуруллаева (ўсмир қизлар) каби самбочиларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Қайд этиш лозимки, ёшлар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси йигитлари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА