Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самбочиларимиз Чўпон отадаги халқаро турнирда қатнашади
12:46 / 2021-08-03

Эртага 12 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари 6-7 август кунлари Қирғизистоннинг Чўпон ота шаҳрида ўтказиладиган 34-халқаро турнирда иштирок этиш учун жўнаб кетади.

Самбо спорт тури Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олингандан кейин илк бор ўтказилаётган мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 30 га яқин давлати қатнашиши кутилмоқда.  

Турнирнинг самбо баҳсларида Ислом Ҳожибоев(58), Омон Ғаниев(58), Амрилло Мадиев(64), Курманг Куандиков(71), Абдулазиз Абдуқодиров(88), Асқарбек Авганов(88) ва Айнура Ўрозалиева(50) ўз вазнларида ғолиблик учун кураш олиб боришса, Сирожиддин Анорқулов(58), Лутфулла Сайдаматов(58 кг), Санъатбек Усмонов(79), Шерзодбек Усмонов(88) ҳамда Мийирбек Абдихаликов(98) жанговар самбо беллашувларида қатнашади.

Ушбу халқаро турнир баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатида ўзбекистонлик Муродхон Тўраев, Рустам Адилов ва Улуғбек Раҳмонов номи қайд этилган.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизматининг билдиришича, Қирғизистонда ўтказиладиган мусобақалар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари мамлакатимиз пойтахти Тошкентда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ва кейинги ойларда Россия, Индонезия, Қозоғистон каби давлатларда бўлиб ўтиши кутилаётган халқаро турнирларга муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Тўлқин Рўзиев