Самбочиларимиз 14 та давлат иштирокидаги мусобақада 10 та медални қўлга киритди
Хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Актау шаҳрида 14 та давлатнинг 200 нафар самбочилари иштирокида ўтган Осиё кубоги баҳслари юртимиз самбочилари учун ғалабаларга бой бўлди.
Мусобақанинг илк кунида 2 та бронза медалига сазовор бўлган спортчиларимиз баҳслар якунида яна 4 та медални қўлга киритди. Жумладан, Шаҳзода Озодова, Ойбек Солиев – кумуш, Чаросхон Озодова, Заҳриддин Зоитов – бронза медалларига мушарраф бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги якунига кўра, умумий ҳисобда 4 та кумуш, 6 та бронза медалига эгалик қилди.
Осиё кубоги баҳсларини бошқариб борган Рустам Одилов, Муродхон Тўраев ҳамда Олим Одилов мусобақанинг энг яхши ҳакамлари сифатида эътироф этилди.
Қозоғистонда ўтган мусобақада 10 та медалга сазовор бўлган самбочиларимиз бугун 10 октябрь куни юртимизга қайтиб келишади.
Т. Рўзиев, ЎзА