Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самбочилар Ўзбекистон кубоги учун беллашмоқда
12:18 / 2025-12-25

Шу кунларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида самбо бўйича йилнинг сўнгги расмий мусобақаси – Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Кубок беллашувларида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган энг сара самбочилар совринли ўринлар учун кескин ва муросасиз баҳсларда куч синашмоқда.

Беллашувлар эркаклар, аёллар ҳамда жанговар самбо йўналишларида ташкил этилиб, мусобақа иштирокчиларининг спорт маҳорати ва тайёргарлик даражасини намоён этишга хизмат қилмоқда.

—Янги йил арафасида ўтаётган мамлакат кубоги беллашувлари ҳудудларда самбонинг ривожи ва маҳоратли спортчиларни тайёрлаш қай даражадалигини белгилаб бериши билан аҳамиятли саналади. Қолаверса, ушбу мусобақалар орқали маҳоратли самбочилар сараланади, ҳакам ва мураббийларнинг фаолиятига баҳо берилади, —дейди Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси ўринбосари Ислом Одилов.

Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон кубогининг барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Т.Рўзиев,

ЎзА