Самбочилар “Жар”да беллашмоқда
Бугун пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кубоги мусобақаси бошланди.
Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 100 нафардан зиёд спортчилар еттита вазн тоифасида баҳслашмоқда.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун тўртта вазнда ғолиблар аниқланса, эртага қолган учта вазн тоифасида совриндорлар номи маълум бўлади.
Тўлқин РЎЗИЕВ, ЎзА