Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самбо: ёшлар оммавий мусобақаларга кенг жалб этилади
19:56 / 2023-06-05

Пойтахтимизда самбо бўйича “Болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган мусобақалар юзга яқин навқирон авлод вакилларини спорт байрамида жамлади.

2010-2011 ҳамда 2012-2014 йилларда таваллуд топган болалар ўртасидаги мусобақалар илк бор спорт майдонига қадам қўйган мурғак қалб эгалари ва уларнинг ота-оналарига бир олам завқ бағишлади.  

– Ёшлар, айниқса болажонларни оммавий тадбирларга жалб этиш орқали уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш асосий вазифаларимиздан бири саналади. Июнь ойи юртимизда “Ёшлар ойлиги”, деб эълон қилингани муносабати билан мамлакатимизнинг бир қатор масканларида, ёзги оромгоҳларда, истироҳат боғларида кўнгилочар мусобақалар ўтказишни режа қилганмиз, – дейди Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов.  

Турнир якунига кўра ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.  

 

Т. Рўзиев, ЎзА