Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самбо: Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди
11:40 / 2021-11-09

Жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Айни кунларда кенгайтирилган таркиб билан Чирчиқ шаҳрида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган мамлакатимиз терма жамоаси мураббийлар кенгаши мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа таркибини эълон қилди.

Унга кўра, спорт самбосида Лутфилла Сайдаматов (58),  Давлатжон Ҳамроев (64), Сарбон Эрназаров (71), Улуғбек Раҳмонов (79), Ихтиёр Эшмуродов (88), Нодиржон Мирҳолиқов (98) ва Нурбек Тўраев (+98) чемпионлик учун кураш олиб борса, аёллар самбосида Сабина Давлатова (50), Маликабону Мирзаева (54), Ибодатхон Агажанова (59), Сарвиноз Эсанова (65), Шоҳиста Амирова (72), Мадинабону Салоҳиддинова (80) ва Юлдуз  Муҳаммадиева (+80) медаллар учун гиламга чиқади.

Жанговар самбо беллашувларида эса Баҳодир Боқиев (58), Ойбек Солиев (64), Истам Қудратов (71), Фурқат Рўзиев (79), Соҳибжон Ҳасанбоев (88), Рўзмурод Йўлдошев (98) ва Ҳакимжон Исмоилов (+98) иштирок этиши белгиланди, дейилади Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, жаҳон чемпионатида қатнашадиган самбочиларимиз учун Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан "Спортда тақиқланган моддалар" мавзусидаги конференция ташкил этилди.

Конференция давомида агентлик мутахассислари тақиқланган моддалар, спортчиларнинг умумий ҳолатига таъсир этиши мумкин бўлган вазиятлар ҳақида спортчи ва мураббийларга тушунтиришлар берди. Ўз навбатида, чемпионат беллашувларига тайёргарлик кўраётган самбочиларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди.

– Бундан олдин самбочиларимизнинг руҳшунос билан суҳбати ўтказилганди. Бу сафар эса Миллий антидопинг агентлиги вакиллари билан учрашдик. Бу мулоқотлар мусобақани юқори савияда ўтказишда, керакли натижаларни қўлга киритишимизда кони фойда бўлди, – дейди терма жамоа мураббийларидан бири Шавкат Жўраев.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 231 минг АҚШ доллари этиб белгиланган мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг 100 га яқин давлати терма жамоалари иштирок этиш учун Халқаро самбо федерациясига талабномаларни тақдим этган.

Т. Рўзиев,  

ЎзА