Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
SamAuto компанияси «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда янги электробусни синовга қўйди
16:40 / 2020-11-19

Бугун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электробус синов тариқасида йўлга чиқди.

SamAuto 2021-2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Йўловчиларнинг ушбу турдаги транспортга талабларини аниқлаш учун компания «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга синов электробусини тақдим этди.

Тошкент — 2020 йил 19 ноябрь куни SamAuto компанияси 51-йўналиш (Юнусобод 6 квартал – Бешёғоч майдони) бўйича ҳаракатланадиган синов электробусини «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этди. Эксплуатация жараёнида СамАуто мутахассислари ўз электробусини ишлаб чиқишда ҳисобга олиш мақсадида йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикрларини, шунингдек мазкур моделнинг сифати ва функционал вазифаларини ўрганади ва уларнинг мониторингини олиб боради.

«Ушбу электробус электротранспорт ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан бири BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бир марталик қувватлантириш ҳисобига 300 км масофани босиб ўтади, бу шаҳар автобусининг ўртача бир кунлик масофа босишига мос келади. Тўлиқ қувватлантиришни электр тармоғига юклама камроқ бўлган пайтда 3-4 соат ичида бажариш мумкин. Электробуслар хизмат кўрсатиш жиҳатидан содда, шовқинсиз ҳамда газ ва дизель транспортига қараганда кам ҳаражат талаб қилади», — деди SamAuto бош директори ўринбосари, маркетинг ва сотувлар бўлими раҳбари Илҳом Ярашев.

Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади. Унинг поли паст: зинапоялар ва подиумнинг йўқлиги туфайли йўловчилар (шу жумладан пенционерлар, аравачаларда ҳаракатланувчи йўловчилар, алоҳида эҳтиёжли кишилар) салон бўйича эркин ҳаракатлана оладилар. Шунингдек, электробус видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

2030 йилгача Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясига мувофиқ Ўзбекистон ижтимоий транспортининг камида 50 фоизи зарарли моддаларни ҳавога чиқаришни камайтириш учун муқобил ёқилғи турларига ўтиши керак.

Эртага 20 ноябрдан бошлаб йўловчилар ушбу электробус хизматидан фойдаланишлари учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан 51-сонли (“Юнунсобод 6 мавзе – Бешёғоч даҳаси) йўналишга чиқарилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати