Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанднинг маъмурий марказини кўчириш бўйича вилоят фаолларининг таклифлари қўллаб-қувватланди
12:43 / 2021-04-16

Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилояти фаоллари билан йиғилиш давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан ер майдонини қўшиб бериш ҳамда вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Жорий йил якунига қадар шаҳарнинг бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилиши бўйича топшириқ берилди.

Яшаш учун қулай, сайёҳларга мақбул шаҳар қилиш шарт. Шаҳар кенгайгандан кейин маҳаллалар кўпаяди, инфратузилма шакллантириш зарур. Бошқарув тизимини яхшилаш учун Самарқанд шаҳрида кейинчалик босқичма босқич бешта – Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув каби янги туманлар ташкил этилади.